Компьютерда ахборот хавфсизлиги ва антивирус дастурлари
- Author: Д.Қаршиева
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Самарқанд
- Year: 2018
- Views: 312
Тез ривожланиб бораётган компьютер ахборот технологиялари бизнинг
кундалик хаётимизнинг барча жабхаларида сезиларли ўзгаришларни олиб кирмоқда.
Ҳозирда "ахборот тушунчаси" сотиб олиш, сотиш, бирор бошқа товарга алмаштириш
мумкин бўлган махсус товар белгиси сифатида тез-тез ишлатилмоқда. Шу билан
бирга ахборотнинг баҳоси кўп ҳолларда унинг ўзи жойлашган компьютер
тизимининг баҳосида бир неча юз ва минг баробарга ошиб кетмоқда. Шунинг учун
тамомила табиий ҳолда ахборотни унга рухсат этилмаган ҳолда киришдан, қасддан
ўзгартиришдан, уни ўғирлашдан, юқотишдан ва бошқа жиноий ҳарактерлардан ҳимоя
қилишга кучли зарурат туғилади. Аммо, жамиятнинг автоматлаштиришнинг юқори
даражасига интилиши уни фойдаланиладиган ахборот технологияларнинг ҳавфсизлиги
савиясига боғлиқ қилиб қўяди. Ҳақиқатан, компьютер тизимларининг кенг қўламда
ишлатилиши доимо ўсиб борувчи ахборот хажмини ишлаш жараёнларини
автоматлаштиришга имкон берсада, бу жараёнларни агрессив таъсирларга нисбатан
ожиз қилиб қўяди ва, демак, ахборот технологиялардан фойдаланувчилар олдида янги
муаммо-ахборот ҳавфсизлик муаммоси кундаланг бўлди.