166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

ЖУРНАЛИСТИКАДА МЕДИА ВА АХБОРОТ САВОДХОНЛИГИ

ЖУРНАЛИСТИКАДА МЕДИА ВА АХБОРОТ САВОДХОНЛИГИ

  • Author: Муратова, Нозима.
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Тошкент
  • Year: 2019
  • Views: 595
Sign up for read

Ушбу қўлланма журналистлар ва журналистика йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун мўлжал- ланган бўлиб, уларнинг профессионал фаолиятида муҳим амалий йўриқнома вазифасини ўтайди, медиа-ахборот саводхонлигини шакллантиришга кўмаклашади.
Қўлланманинг биринчи учта қисми асосан назарий маълумотларни акс эттирган бўлса-да, унда билимни мустаҳкамлашга мўлжалланган вазифалар келтирилади. Охирги қисм бевосита ишчи инструментарий сифатида шакллантирилган бўлиб, у ерда амалиёт учун мос тайёр материаллар, машқлар ва кейслар тўплами келтирилади. Эътиборли жиҳати шундаки, қўлланмада  журналистика соҳасида “ахборот экологияси” софлигини таъминлашнинг аҳамияти, бугунги кунда узатилаётган ахборотлар орасида “фейк” янгиликлар ва дезинформация улуши, медиа ва ахборот cаводхонлиги тушунчасининг талқини, унинг аҳамияти, қонуниятлари ва принциплари, журналистик таълимдаги ўрни, журналист этикаси, онлайн инсоннинг ҳуқуқлари, ноодатий ахборот манбалари, катта миқдордаги ахборот уюмидан керакли ахборотни тўплаш маҳорати, аҳолига салбий таъсир ўтказувчи ахборотларни аниқлаш ва уларни чеклаш масалаларида етарлича тушунча берилади. Берилган назарий маълумотлар топшириқ ва машқлар, кейс-стадилар ёрдамида мустаҳкамланади.