МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЛАР ҲАМДЎСТЛИГИ ХАЛҚЛАРИ АДАБИЁТИ
- Author: АКРАМ УЗОҚОВ
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Toshkent
- Year: 2007
- Views: 188
Истиқлол барча фанлар қатори сўз санъатига асосланган
адабиётнинг асл моҳиятини ўзгартирди. Биринчидан, адабиётнинг
ҳаққонийлик, изчиллик тамойилларини ўз ўрнида ишлатиш
кўникмасини
шакллантира
бошлади.
Иккинчидан,
адабиёт
яккаҳокимлик, зўравонлик, миллатларни камситиш ва биргина миллат
мафкурасига хизмат қилиш қуроли эмаслигини исботлади.
Учинчидан, миллати, ирқи, ижтимоий келиб чиқиши, чегара
ҳудудидан қатъий назар бани башарнинг орзу-ўйини, ташвишу
қувончларини акс эттирувчи воситалиги равшанлашди. Шунинг
натижаси ўлароқ, Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқув
дастурлари, давлат стандартлари тамоман янгиланди.