166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА АДАБИЁТ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА АДАБИЁТ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

  • Author: Қундузхон ҲУСАНБОЕВА, Фахриддин ШОДИЕВ, Муталлиб ҲАЗРАТҚУЛОВ
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Samarqand
  • Year: 2019
  • Views: 80
Sign up for read
Педагогика илми ва амалиётида кўп замонлардан бери таълим тарбиядан устувор саналиб келинаётганини бўлажак ўқитувчилар талабалик йилларида ўзлаштираётган билимлари асносида пайқаган бўлишса керак. Мустақилликка эришилгандан кейин нафақат ижтимоий-сиёсий ҳаётда, балки таълим-тарбия жараёнида ҳам жиддий ўзгаришлар амалга оширила бошланди. Эндиликда таълим амалиётида тарбияланувчиларга билимларни тайёр ҳолда беришдан воз кечилиб, шаклланиб келаётган ёш авлоднинг маънавиятини соғломлаштириш, уларни муте ижрочиликдан эркин иштирокчи даражасига кўтаришнинг янги- янги йўллари қидирилмоқда. Ўқитишнинг асосий ашёлари бўлмиш концепция, таълим стандартлари, дастур, дарслик, методик ҳамда ўқув қўлланмаларни янгилаш ва такомиллаштириш билан бирга руҳан соғлом, ақлан баркамол, ўз фикри ҳамда қарашларига эга бўлган ёшларни тарбиялаш устуворлик касб этмоқда. Ёшлар тарбиясида бир хил фикрлайдиган, ягона хулосага келадиган авлодни шакллантиришдан воз кечилиб, ўрнига маънавий сифатларнинг етакчилиги, туйғуларнинг инжалиги, кўнгил истаклари устуворлигига миллий анъаналарга таянган ҳолда эришишга алоҳида диққат қаратилмоқда