Ижтимоий психология
- Автор: Каримова В.
- Язык: O'zbek tilida
- Алфавит: Кирилл ёзувида
- Издательский: Fan va texnologiya
- Год: 2012
- Просмотры: 205
Дарслик шахс ва жамият муносабатларини тизимли тарзда ўрганувчи психологиянинг муҳим тармоқларидан бири бўлган ижтимоий психология фанига бағишланган. Унда ижтимоий психологиянинг фундаментал муаммолари бўлмиш мулоқот, гуруҳлар ижтимоий психологияси, шахснинг ижтимоий-психологик сифатлари, унинг жамиятда ижтимоийлашуви, жумладан, иқтисодий ижтимоийлашуви жараёнлари, бошқарув психологияси асослари ва унинг татбиқий жабҳалари баён этилган. Ижтимоий психологиянинг предметига оид турли қарашлар, ривожланиш тарихига оид материаллар ҳамда ижтимоий-психологик жараёнларни ўрганиш усуллари ҳам китобда ўз ўрнини топган. Илк маротаба ахборот-психологик хавфсизлик масалалари ижтимоий психологиянинг предмети сифатида баён этилиб, турли коммуникатив хуружлар шароитида шахснинг ўзини ўзи ҳимоя қилиш шартлари илмий жиҳатдан асосланган. Зеро, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган бакалавр-талабалар ҳамда магистрларнинг ижтимоий хулқ турли кўринишлари борасида аниқ билимларга эга бўлиши, юртимизда психологик хизматни ташкил этишга оид кўникма ва малакаларга эга бўлиши ўта долзарбдир.