Samarqand shahri, Spetamen ko'chasi 166-uy

(66) 222-37-54

Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз

Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз

  • Muallif: Ислом Каримов
  • Tili: O'zbek tilida
  • Yozuv: Кирилл ёзувида
  • Nashriyot: Ўзбекистон
  • Yili: 2001
  • Koʻrishlar: 3
O'qish uchun ro'yxatdan o'ting
Қўлланмада Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва иқтисодий ислоҳотларнинг 2000 йил биринчи ярми якунларига бағишлаб ўтказилган мажлисидаги маърузаси баён этилган. Бугунги йиғилишимизнинг бош мақсади - ўтган ярим йил мобайнидаги фаолиятимиз якунларини, қўлга киритган ютуқларимиз, йўл қўйган хато ва камчиликларимизни қатъий мезонлар асосида танқидий баҳолаб, йил охиригача олдимизда қандай вазифалар турганини белгилаб олишдан иборат, десам, ўйлайманки, бу фикрга қўшиласиз. Биз Иккинчи чақириқ Олий Мажлис биринчи сессияси ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2000 йилда ислоҳотларни чуқурлаштиришга бағишланган мажлисида жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида, энг аввало, иқтисодий соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва эркинлаштириш борасида аниқ дастур ишлаб чиққан эдик.