Интернет терминларининг лингвистик хусусиятлари
- Author: Д. С. Саидқодирова, А. С. Саидқосимова
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: TURON-IQBOL
- Year: 2019
- Views: 65
Мазкур монографияда интернет терминологик тизимининг ўзига хос хусусиятлари, унинг деривацион хусусиятлари, шунингдек, ўзбек тилига инглиз тилидан ўзлашган интернет терминлари батафсил ўрганилган. Китобда ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан, интернетнинг Ўзбекистондаги ривожланиши ва унинг миллий сегментининг шакллантирилиши, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш муҳимлиги таъкидланади. Инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида Интернет терминологиясининг чоғиштирма таҳлили, улар ўртасидаги умумий ва фарқли жиҳатларни аниқлаш, инглиз тилидан ўзбек тилига интернет терминларини ўзлашиш қонуниятлари моделларини аниқлаш долзарблиги асосланади. Глобал тармоқнинг жаҳон мамлакатларидаги ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти ҳам кўрсатилади. Монография АКТ йўналишида таҳсил олаётган талабалар, илмий ходимлар ва соҳа вакиллари учун мўлжалланган.