город Самарканд, проспект Спитамена, 166

(66) 222-37-54

Лингвогендерология турли методлар талқинида

Лингвогендерология турли методлар талқинида

  • Автор: АБДУВАХАБОВА МАХИНА АЗАТОВНА
  • Язык: O'zbek tilida
  • Алфавит: Кирилл ёзувида
  • Издательский: Innovatsiya-Ziyo
  • Год: 2020
  • Просмотры: 48
Зарегистрируйтесь для чтения
Монографияда гендер тилшунослигининг лингводискурсология, прагмалингвистика, когнитив тилшунослик ва когнитив семантика каби фанлар билан алоқаси турли методлар орқали очиб берилган. Гендер тилшунослигининг умумфалсафий ва турли фан соҳаларидан ўзлашган методларига тез-тез дуч келсак-да, бироқ фақат гендер тилшунослигига хос аниқ методларни ишлаб чиқиб, қўллаш ҳозирги замон гендер тилшунослигининг долзарб масалаларидан биридир. Шуни ҳисобга олиб, унда лингвогендерология тилшуносликнинг турли соҳаларидан ўзлашган методлари орқали тадқиқ қилинган, халқ оғзаки ижодининг эпик ҳамда лирик турига мансуб матнлар танланган. Ушбу тадқиқотда илк бор гендер тадқиқотлари онтологияси ишлаб чиқилган, тилдаги гендер омилини аниқлашда қўл келадиган турли методлар тавсия қилинган, инглиз, итальян ва ўзбек фольклорида стилистик, фонетик, прагмалингвистик, лингвокогнитив воситалар асосида ўтмишда гендер муносабатлари, эркак ва аёлларнинг мавқеи ҳамда ўзаро муносабатлари қиёсий-типологик йўналишда ёритилган. Монография натижалари гендер тилшунослиги доирасидаги илмий тадқиқотларни бойитишда, “Қиёсий типология ва таржима назарияси” йўналишида муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилиши билан белгиланади.