ЎЗБЕКИСТОН: МИЛЛИЙ ИСТИҚЛОЛ, ИҚТИСОД, СИЁСАТ МАФКУРА 1
- Author: Ислом КАРИМОВ
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: ЎЗБЕКИСТОН
- Year: 1996
- Views: 187
Ўзбекистон халқи озодликка эришганидан бери бир йил ҳам ўтгани йўқ. Бу - жуда қисқа давр. Биз озодликка қон тўкмасдан эришдик. Аммо бу - ҳақиқий мустақиллик курашсиз ва меҳнатсиз қўлга киритилади, дегани эмас. Мустақилликни ҳимоя этиш, мустақилликни мустаҳкамлаш, истиқлолни эплаш ҳам зарур. Мен илгари, шу йилнинг август-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг келажак тараққиёти йўлларини аниқлаб оламиз, деб гапирган эдим.