БИЗДАН ОЗОД ВА ОБОД ВАТАН ҚОЛСИН 2
- Author: БИЗДАН ОЗОД ВА ОБОД ВАТАН ҚОЛСИН 2
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: «ЎЗБЕКИСТОН
- Year: 1996
- Views: 103
Муҳтарам халқ ноиблари! Истиқлолимизнинг машаққатли, фидокорона меҳнат билан ўтган икки йили орқада қолди. Бу йиллар бой имкониятларга эга бўлган, республика ва унинг аҳолисини танг ҳолатдан, моддий ва маънавий инқироздан чиқариш, миллий давлатимиз пойдеворини қуриш, иқтисодиётимизни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш йиллари бўлди. Ўзбекистонни жаҳонга намоён қилиш, ахборот ва иқтисодий жиҳатдан четлаштириш ҳолларига барҳам бериш, жаҳон ҳамжамиятининг бошқа мамлакатлари қаторида тенг бўлиб олиш сари интилиш йиллари бўлди