ХАВФСИЗЛИК ВА БАРҚАРОРЛИК ЙЎЛИДА 6
- Автор: ИСЛОМ КАРИМОВ
- Язык: O'zbek tilida
- Алфавит: Кирилл ёзувида
- Издательский: ЎЗБЕКИСТОН
- Год: 1998
- Просмотры: 103
ЯНГИЧА ТАФАККУРГА КЕНГ ЙЎЛ. Муҳтарам халқ депутатлари! Азиз дўстлар! Авваламбор, Ўзбекистонимизнинг Андижондек мўътабар масканида учрашиб, сиз азизларга ўз ҳурматим ва эҳтиромимни изҳор қилишга рухсат этгайсиз. Андижон нафақат мамлакатимизнинг, балки бутун Марказий Осиёнинг жаннатга тенг гўшаларидан бири бўлиб, бетакрор табиати, сахий ва мард, ғурурли, ориятли, меҳнатсевар кишилари билан ўзига муносиб ном таратган. Андижон бир неча минг йиллик тарихга, ўзига хос анъаналарга, ноёб деҳқончилик мактабига эга бўлган юрт. Андижонда шаклланган ҳунармандлик ва саноат ишлаб чиқаришининг илк тажрибалари - тўқимачилик, косиблик, темирчилик ва бошқа соҳалар қадимий ўзбек ишлаб чиқариш маданияти ва санъатининг сарчашмаларидан биридир.