ОЗОД ВА ОБОД ВАТАН, ЭРКИН ВА ФАРОВОН ҲАЁТ — ПИРОВАРД МАҚСАДИМИЗ 8
- Автор: ИСЛОМ КАРИМОВ
- Язык: O'zbek tilida
- Алфавит: Кирилл ёзувида
- Издательский: ЎЗБЕКИСТОН
- Год: 2000
- Просмотры: 136
ИРОДА ВА ИЙМОН- ЭЪТИҚОДИМИЗ СИНОВИ . Маълумки, 1999 йилнинг 16 февраль куни соат 11 да Ватанимиз пойтахти Тошкентда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил якунларига бағишланган мажлиси бўлиши керак эди. Мажлисда мамлакат раҳбарияти, вилоят ҳокимлари, республика миқёсидаги идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳозир бўлган эдилар. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилиши кутилаётган эди. Мажлис бошланишига 5 дақиқа қолганда Вазирлар Маҳкамаси биноси пойида ва шаҳарнинг яна беш жойида кучли портлашлар юз берди. Кейинги воқеалар тафсилоти, бу қўпорувчилик хуружларини кимлар ва қандай ёвуз ниятда уюштиргани бугунги кунда жамоатчиликка яхши маълум.