ТИНЧЛИК ВА ХАВФСИЗЛИГИМИЗ ЎЗ КУЧ-ҚУДРАТИМИЗГА ҲАМЖИҲАТЛИГИМИЗ ВА ҚАТЪИЙ ИРОДАМИЗГА БОҒЛИҚ 12
- Author: Ислом КАРИМОВ
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: ЎЗБЕКИСТОН
- Year: 2004
- Views: 122
Бугун биз қорақалпоқ элининг гўзал пойтахти, юртимизнинг шимолий дарвозаси бўлмиш Нукус шаҳрининг 70 йиллик тўйини байрам қилмоқдамиз. Мана шу қутлуғ сана муносабати билан сиз, азизларни, сизларнинг сиймонгизда бутун Қорақалпоғистон аҳлини чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг ҳурматэҳтиромим ва самимий тилакларимни билдиришга ижозат бергайсиз. Қадрли дўстлар! Бугун биз навқирон Нукус шаҳрининг катта тўйини нишонлар эканмиз, бу шаҳар тимсолида Қорақалпоғистон диёрида рўй бераётган янгиланишлар, иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида, одамларнинг турмуш тарзида содир бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида гапиришимиз табиий, албатта.