«КИТАБ АЛ-МАСАЛИК ВАЛ-МАМАЛИК
- Author: ИСТАХРИЙ
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Toshkent
- Year: 2019
- Views: 373
Ушбу монография сайёҳ, географ Истахрий ва унинг Х аср мусулмон дунёси тавсифига бағишланган «Китаб ал-масалик вал-мамалик» асари тадқиқига бағишланган. Унда «Китаб ал-масалик вал-мамалик» асарининг бевосита Марказий Осиё минтақаси тарихий географияси билан боғлиқ «Хуросон» ва «Мовароуннаҳр» иқлимларининг таржимаси амалга оширилган. Асар таржимаси ўзига хос тарзда янгича ёндашган ҳолда амалга оширилган. Таржима учун асарнинг араб тилидаги (11 та) ва форсий таржимасидаги (8 та) қўлёзма ва нашрлардаги матнлари жалб этилган. Китоб Марказий Осиёнинг ўрта асрлар тарихий географиясини ўрганишда асосий манбалардан бири сифатида тарихчи мутахассислар ва умуман китобхонлар диққатига тақдим этилади.