ЎЗБЕКИСТОН КОН САНОАТИ: ЎТМИШИ ВА БУГУНИ
- Author: О.С.Хаитова., А.С.Ҳасанов., Ш.А.Ҳайитов., Н.О.Бердиев
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Самарқанд
- Year: 2015
- Views: 391
Ушбу китобда Ўзбекистонда кончилик ва металлургия саноатининг энг қадимги замонлардан ҳозирга қадар бўлган тарихи ҳақида маълумот берилади. Марказий Осиё минтақасининг ер ости хом ашёларга бойлиги, уларни қазиб олишда ибтидоий кончилик техникасидан замонавий технологиялар ривожигача кечган тарихий босқичлар хронологик изчилликда баён этилган. Шунингдек, ер ости маъданларидан тайёрланган ҳунармандчилик ва саноат буюмлари, уларнинг сифати, халқаро майдондаги мавқеи ва Ўзбекистон тараққиётидаги ўрни ҳамда роли кўп сонли архив манбалари, тарихий адабиётлар, хорижда чоп этилган асарлар қиёсий таҳлили орқали очиб берилган. Айниқса, мустақиллик йилларида Ўзбекистон кончилиги ва металлургия саноатидаги ютуқлар, истиқболдаги вазифалар ҳақида китобда қимматли маълумотлар мавжуд. Мазкур китоб кончилик ва металлургия саноати тарихи билан шуғулланувчи соҳа мутахассисларига ва талабаларга, тарихчиларга, умуман, Ўзбекистон тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.