ФИЗИКA
- Author: Абдурахманов Қ.ПЭгамов Ў
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Тошкент
- Year: 2010
- Views: 117
Дарслик техника йўналишида таҳсил олаётган талабалар,
магистрлар ва аспирантларнинг физика фанини чуқурроқ
ўзлаштиришлари, мустақил шуғулланишлари учун мўлжалланган
бўлиб, қуйидаги бўлимлардан иборат: механика, электростатика,
электромагнетизм, гармоник тебранишлар, тўлқинлар, акустика,
электромагнит тебранишлар, тўлқин оптикаси, квант механикаси,
физикавий статистика, молекуляр физика, термодинамика, қаттиқ
жисмлар физикаси ва ядро физикаси.
Ушбу дарслик Давлат таълим стандартининг техника
университетлари таълим йўналишлари бўйича физика фанининг
намунавий дастури мазмуни асосида тайёрланди.
Дарслик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта - махсус таълим
вазирлигининг 2009 йил 25 февралдаги 51-сонли буйруғига асосан
(рўйхатга олиш рақами 146) чоп этилди.