Мўғул босқини ёхуд Мусулмонларнинг қонли кечмиши
- Author: Абу Абдуллоҳ Шоший
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Toshkent
- Year: 2011
- Views: 127
Ислом олами ўз тарихида кечирган энг аянчли ва мусибатли кунлари, айтишга тил, ёзишга қалам ожиз бўлган, юракларни тилка-пора қилсада аччиқ ҳақиқатдан бошқа нарса бўлмаган, уммат бағрида ўчмас изини қолдирган ва унга қиёматга қадар дарс бўлиши керак бўлган тарихий қисса “Мўғул-татар қиссаси”дир. Воқеа ҳижрий еттинчи асрларда бўлиб ўтган аччиқ ҳақиқатдир. Ушбу мудҳиш воқеани “Мўғул босқини ёхуд Мусулмонларнинг қонли кечмиши” номли асарда қаламга олар эканман, асосий мақсадим Оллоҳнинг ризосига ноил бўлишдан сўнгра, миллатимизга тарих сабоқларидан хулоса қилишларида ўз ҳиссамни қўшишдир. Муҳтарам китобхонга тавсиям шуки, китобни тарихий тафсилотларни ўрганишдан кўра, кўпроқ ундаги ҳодисалардан хулоса чиқариш мақсадида мутолаа қилсин. Чунки тарихий тафсилотларни баён қилиш учун арзимаган сатрлар эмас, дунёнинг ўнларча кутубхоналарида ўқувчи ва тадқиқодчиларини кутиб, чанг босиб ётган мингларча китоблар лойиқдир