166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

ЕР ЮЗИ

ЕР ЮЗИ

  • Author: МУНАВВАР ҚОРИ АБДУРАШИДХОНОВ
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: ЎЗБЕКИСТОН
  • Year: 2022
  • Views: 124
Sign up for read

Жаноби Ҳақ таъолий ҳазратлари бизни ердан яратмишдур. Чунки бизим туғулодурғон, ўсадурғон, тириклик қиладурғон ҳам ўлғондин сўнгра кўмиладурғон ўрнимиз шул ердур. Бас, ер бизим онамиз ва умрлик ватанимиздур. Бир кишиға ўз уйи ва маҳалласининг аҳволини билиб турмак қандай лозим бўлса, умрлик ватан аслиси бўлғон ернинг аҳволини билмак ондан ортуғроқлозимдур. Лекин бир кишининг умри ҳар қанча узун бўлса ҳам, ер юзини тамом айланиб, кўруб билолмас. Ер юзидағи инсонларни, ҳайвонларни, ҳукуматларни, шаҳарларни, тоғларни, чўлларни, денгизларни, наҳрларни ва шуларға ўхшаш керакли нарсаларнинг барчасини кўриб, билмак бир киши учун мумкин эмасдур. Аммо жўғрофия илмини ўқуғон кишилар бу нарсаларнинг ҳар бирини осонлик ила билурлар, шул сабабли ҳозирда болаларға жўғрофия киритмак, ибтидоийдан бошлаб ўрта ва олий мактабларғача дарс жадвалиға жўғрофия киритмак, бутун дунёдағи маданий миллатлар тарафидан қабул ўлинмишдир