МУСАХХИР АЛ-БИЛОД
- Author: Муҳаммадёр ибн Араб Қатаған
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: янги аср авлоди
- Year: 2009
- Views: 352
Ватанимиз тарихининг 1498 - 1610 йиллар даври воқеаларини акс эттирувчи «Мусаххир ал-билод» (Мамлакатларнинг эгалланиши) асари XV аср иккинчи ярми ва XVI аср биринчи чорагида яшаб, ижод қилган Ўрта Осиёлик муаррих Мухаммадёр ибн Араб Катаған қаламига мансуб бўлиб, унда кўчманчи ўзбеклар хони Шайбонийхон ва унинг Дашти Қипчоқ, Ўрта Осиё ва Хуросонда ҳукм юргизган аждод ва авлодлари, жумладан, «қурувчи хон» лақабини ҳам олган Абдуллахон II нинг ҳарбий юришлари ҳамда давлатчилик фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, ушбу асарда Бобур ва бобурийлар, бадахшонлик темурийлар ва уларнинг шайбоний, аштархонийлар су- лоласи вакиллари ҳамда сафавийлар давлати билан сиёсий-ҳарбий муносабатлари ҳам ёритилган. «Тарихий мерос» туркумида чоп этилаётган ушбу янги китоб ватанимиз тарихининг нисбатан кам ўрганилган XVI аср даври воқеалари билан қизиқувчи мутахассислар ва кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.