ФАЛСАФА ВА ФАН МЕТОДОЛОГИЯСИ
- Author: Н.ШЕРМУХАМЕДОВА
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Toshkent
- Year: 2010
- Views: 312
XIX асргача фан тарихи алоҳида муаммо сифатида на файласуфлар, на бошқа соҳа олимлари томонидан етарли ўрганилмаган эди. Фақат позитивизм вакиллари ижодидагина фан тарихини алоҳида мавзу сифатида таҳлил қилишга бир оз ҳаракат қилинган. Хусусан, позитивизм намоёндаси Г.Спенсер (1820-1903) "Фаннинг пайдо бўлиши" номли асарида бу соҳанинг вужудга келишини ўзига хос баҳолайди. У кундалик билим ва илмий билим ўзаро мутаносибдир, деб эътироф қилар экан, фан инсон жамияти билан бир вақтда пайдо бўлган, деган фикрни инкор қилади. У илмий методни инсоннинг, турли даврларда ўзгармайдиган дунёни табиий англаш воситаси сифатида тушунади, билимнинг ривожи фақат бизнинг тажрибаларимизнинг кенгайиши билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Спенсер тафаккурга фалсафий мушоҳада хослигини инкор қилади, унинг айнан мана шу ғояси эса фан тарихчилари томонидан танқид қилинади