МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ
- Author: Наим КАРИМОВ
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Toshkent
- Year: 2010
- Views: 211
Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бошларида Туркистонда вужудга келган миллий уйғониш ҳаракатининг атоқли раҳбарларидан бири бўлиб, шу даврда ўзбек халқи ижтимоий онгининг уйғонишида муҳим роль ўйнади. У Туркистонда янги усул мактабларининг очилиши, миллий матбуотнинг юзага келишида фаол иштирок этибгина қолмай, биринчи ўзбек драмасини яратиб, профессионал ўзбек театр санъатининг майдонга келишига замин ҳозирлади. У халқ ва жамиятни маърифатлаштириш орқали мустақилликка эришиш ғоясини олға сурган ва шу қутлуғ йўлда ҳалок бўлган улуғ аждодимиздир. Қўлингиздаги рисола сиз, ҳурматли китобхонга Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти, адабий ва ижтимоий фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятини беради, деб умид қиламиз.