СУРГУН Биринчи китоб
- Author: Д. Алимова,
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Toshkent
- Year: 2000
- Views: 122
1999 йилнинг 12 май куни Мустақил Ўзбекистон тарихининг унутилмас саналаридан биридир. Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ватан озоддиги ва истиқлоли учун курашларда жон фидо этган, миллатни ҳуррият ва эркинликка чорлаган, шўро тузуми даврида қатағон қурбонлари бўлган минглаб фидойи инсонлар, шаҳид зиёлилар хотирасини абадийлаштиришга қаратилган тарихий Фармойиши эълон қилинди. Бу Фармойишнинг аҳамияти, шак-шубҳасиз, аввало XIX асрнинг 60-йилларидан XX асрнинг 90-йилларигача бўлган даврда миллий озодлик ҳаракатларида қурбон бўлган, ўз Ватанининг мустақил бўлишини орзу қилган ва шу орзуларини маърифат, адзбиёт ва санъат ёрдамида кенг халқ оммасининг қалби ва шу- урига сингдиришга ҳаракат қилган, шунинг учун ҳам отилган, қамалган ёхуд борса келмас ўлкаларга сургун қилинган ватан- дошларимизнинг пок номларини оқлаш, хотираларини эъзозлаш, илм-фан, адабиёт ва санъат тарихидаги қонуний ўринларини тиклашга йўналтирилгани билан белгиланади.