166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

ДУРАДГОРЛИК

ДУРАДГОРЛИК

  • Author: Х.Исоқжонов
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Тошкент
  • Year: 2012
  • Views: 137
Sign up for read

Дурадгорлик ҳунармандчиликнинг энг қадимги турларидан бири бўлиб,
жамият тараққиёти жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Ибтидоий жамиятда
овчилик, балиқчилик қилиш, ўсимлик илдизларини ковлаб олиш каби
жараёнларда тош асбоблар қатори дурадгорликнинг ибтидоий буюмлари
қўлланилган. Тош даврига оид топилмалар орасида тош қуролларнинг ёғоч
соплари, ёғоч қуроллар (таёқ, ёй, найза) ва ҳок. учрайди. Темир ва бронза даври
ёдгорликлари дуродгорлик касбининг анча мураккаблашганини, буюмларининг
хили кўпайганини кўрсатади. Кишиларнинг ғорлардан чиқиб уйлар (чайла,
чордоқ, ертўла, пахса, уй ва бош.) қура бошлаши, чорвачилик ва деҳқончилик
урф бўлиши, мол қўралар қуриш, омоч, ғалтак арава, ариқ қазиладиган буюмлар
ва сув чиқариш воситалари (чиғир, тарнов) ясаш, меҳнат қуроллари (белкурак,
болта, кетмон, ўроқ, пичоқ) учун соплар ясаш дуродгорликнинг турли
тармоқларига оид дастлабки намуналари вужудга келишига сабаб бўлди.