ҚИССАСИ РАБҒУЗИЙ
- Author: Носируддин Рабғузий
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Toshkent
- Year: 2011
- Views: 158
Ҳабарда келтирибдиларки, Оллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳамма нарсадан илгари бир гавҳарни яратди. Бу гавҳарга ҳайбат назари билан қараган эди, у эриб кетди. Эриб сув бўлган гавҳардан ерни яратди. Сув устига тушгач, у кўпикланди. У кўпикдан тутун кўтарилди, у тутундан кўкни яратди. Ул сув Оллоҳ таолонинг ҳайбатидан қайнаб кўпикланди. Ул кўпикдан Каъбанинг ўрнича ерни яратди. Шундан кейин осмонларни яратишга киришда. (Оят) "Сўнг осмон томонга юзланди ва уларни етти қават осмон қилиб яратди". Осмонларни яратиб бўлгандан кейин аввалда яратилган ерни машриқдан мағрибгача ёзиб текислади. (Оят) "Ва ерни ундан кейин тўшади".