“TEXNOLOGIK MASHINALAR, JIHOZLAR VA ISHLAB CHIQARISHNI AVTOMATLASHTIRISH”
- Author:
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher:
- Year: 2012
- Views: 116
Юртимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида қўлга киритилаётган юксак натижалар,
энг аввало, янгидан-янги замонавий тармоқ ва ишлаб чиқариш қувватларининг йўлга
қўйилиши, бунинг таъсирида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг сезиларли
даражада ортиб бораётгани, яратилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизмат турларининг
кўпайиб, сифатининг тубдан яхшиланиб бориши, бир сўз билан айтганда,
иқтисодиётимизнинг янгича мазмун ва моҳият касб этиб боришида мустақил тараққиёт
йўлининг тўғри танлангани, амалга оширилаётган иқтисодий сиёсат стратегиясининг ҳар
томонлама пухта асосланган ҳамда халқимизнинг фидокорона меҳнати энг муҳим ва
асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бу омилларнинг ягона мақсад – юрт тинчлиги ва
равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида жамиятимизнинг доимо ҳамжиҳат бўлиб
келаётгани ўта мураккаб мустақил тараққиёт йўлини босиб ўтишда нақадар оғир
синовлардан муваффақиятли ўтишга имкон яратди. Биргина мисол, 2008 йилда
бошланган, бугунги кунга қадар салбий таъсир ва оқибатлари сақланиб қолаётган,
кейинги йилларда ривожланган мамлакатларда ўзининг янги “хуружи”ни намоён этаётган
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози нафақат айрим мамлакатлар, балки дунёнинг деярли
барча қитьаларида иқтисодий сиёсатнинг заиф жиҳатларини, айниқса, банк-молия
тизимининг “мўрт” бўғинларини ошкор этиб қўйди. Ана шундай мураккаб бир шароитда
мамлакатимиз иқтисодиёти, бизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт моделимиз яна бир
бор ҳаёт синовидан муваффақиятли ўтиб, ўзини тўла оқлагани ҳар қандай эътироф ва
эътиборга муносибдир.