ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ МОДДИЙ МАДАНИЯТ ВА ЁЗМА МАНБАЛАРДА
- Author: А. Анорбоев
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: ФАН
- Year: 2005
- Views: 475
Ушбу тўпламга академик Аҳмадали Асқаровнинг кўп қиррали фаолиятига алоқадор бўлган илмий мақолалар киритилган бўлиб, улар археология, нумизматика ва тарих фанларининг у ёки бу соҳадаги долзарб муаммоларига бағишланган. Мақолалар мавзуси ва даврий санаси ибтидоий жамият то сўнгги ўрта асрларгача бўлган узоқ даврни қамраб олади. Ўзбекистон халқларининг қадимги моддий-маданиятига тегишли барча жабҳалар-меъморчилик тарихи, кўҳна яшаш маконларининг лойиҳаси, топографияси хусусиятлари, хунармандчилик, санъат, нумизматика, антропология, ирригация, маълум тарихий даврининг маънавий , мафкуравий ҳаёт масалалари очиб берилган. Тўплам тарихчилар, археологлар, этнографлар, Олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, талабалари ва қадимги давр моддий - маданияти билан қизиққан кенг ўқувчилар оммаси учун мўлжалланган