ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ТАРИХИ
- Author: Б.А.Кощанов
- Language: Qoraqalpoq tilida
- Writing: Qoraqalpoq yozuvida
- Publisher: Нукус
- Year: 2011
- Views: 259
Тарих фани турли халқлар қандай яшаганлиги, уларнинг ҳаѐтида қандай
воқеалар бўлганлиги, одамлар ҳаѐти ва нима учун ўзгариб ҳозиргидай бўлиб
қолганлигини ўрганса, Қорақалпоғистон тарихи эса шу она заминимизда
ўтмишда яшаган халқларнинг ҳаѐти ва уларнинг ривожланиш жараенида содир бўлган ўзгаришлар, воқеаларни тўлалигича ўрганадиган фандир.
Юртбошимизнинг бу ҳақидаги фикрлари катта аҳамиятга эгадир. «Ҳозир,
Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз, нафақат Шарқ,
балки умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганлигини бутун
жаҳон тан олмоқда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан алломалар, фозилуфузалолар, олиму-уламолар, сиесатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дуневий илмларнинг асослари ана шу заминда яратилган. Эрамизгача
ва ундан кейин қурилган мураккаб сув иншоотлари шу кунгача файзини,
маҳобатини йўқотмаган, осори атиқаларимиз қадим-қадимдан юртимизда
деҳқончилик, ҳунармандчилик маданияти, меъморчилик ва шаҳарсозлик
санъати юксак бўлганлигидан далолат беради». 1997 йили Қорақалпоғистон
Республикаси Жўқарги Кенгеси сессиясида Президент шундай деган эди:
«Қорақалпоқ халқи жаҳонга ўзининг миллий маданияти, ўзгача санъати,
классик адабияти, руўхий баҳолиликлари, дастури ва ўрп-адатлари билан
маълумдур».