166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

БУЮК ХОРАЗМИЙЛАР

БУЮК ХОРАЗМИЙЛАР

  • Author: ШАЙХ НАЖМИДДИН КУБАРО
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Ёзувчи
  • Year: 1994
  • Views: 118
Sign up for read

Нақл қилурларки, бир тужжор сайр этиб юрарди, шунчаки, қизиқувчаилик юзасидан Ҳазрат
Нажмиддин Кубаро (Кубро) хонақосига кирди. Ҳазратда қавий ҳолат эрди, назарлари тушган он
тужжор валоят (авлиёлик) даражасига етди. Ҳазрат унга иршод (ижозат хати бериб, ўз юртингга
бориб, элни Тангри таоло йўлига бошлағайсен, деб тайинлади. 
Нақл этурларки, бир кун хонақоҳда Қуръони каримдаги «Каҳф» (18-сура) сураси шарҳ
этиларди. Суҳбатда Нажмиддин Кубаронииг шогирди шайх Саъдиддин Ҳамавий ҳам бор эди. 
Шайх Саъдиддин кўнглидан ҳозирги замонда назари итга таъсир эта олувчи улуғлар бормикан, 
деган фикр ўтдп. Ҳазрат Нажмиддинга унинг бу хаёли маълум бўлди ва ҳазрат барча асҳобини
эргаштириб, хонақоҳ эшигига борди. Ногоҳ бир ит келиб, думини ликиллатиб турди. Ҳазрат
Нажмиддиннипг муборак назари ул итга тушди-ю, филҳол итнинг аҳволи ўзгарди. Ва, шаҳарни
тарк этиб, мозористонни макон этиб, бошини ерга суртар эрди. У қаён борса, эллик-олтмиш ит
унга эргашар, ул ўтирса, бошқалари ҳам атрофдан жой олиб, олдинги оёқларини тавозе билан
тутишар, товуш чиқармай, ҳурматини бажо келтирардилар. Оқибат, ул ит ўлгач, шайх уни дафн
қилиб, қабри устига мақбара қуришни буюрган.