ҚАДИМГИ ШАРҚ ТАРИХИ
- Author: Кабиров А
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Toshkent
- Year: 2018
- Views: 389
Маълумки, Қадимги Шарқ тарихи Қадимги дунё тарихининг таркибий қисмини ташкил этиб, у Шимолий, Шимоли-Шарқий Африка, Олд, Жануби-Ғарбий, Жанубий, Марказий, Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг улкан ҳудудини ишғол қилади. Шуни таъкидлаш жоизки, Қадимги Шарқ тарихининг даврий санаси м. ав. IV минг йилликнинг иккинчи ярмидан то милодий IV аср оралиғидаги даврни ўз ичига олади. Бу улкан ҳудуд ўзининг хилма-хил табиий шароити: ер усти тузилиши, иқлими, сув манбалари, осмонўпар Ҳимолай, Помир, Ҳиндиқуш, Кунлун, Тянь-шань тоғлари, ўсимликларга ва ҳайвонот дунёсига бой бўлишлиги билан ўта қадимдан бошлаб ҳамма давр одамларнинг диққат эътиборини ўзига тортиб келган.