166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

Қадимги дунё тарихи II ҚИСМ

Қадимги дунё тарихи II ҚИСМ

  • Author: Ю. С. КРУШКОЛ
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: ЎҚИТУВЧИ
  • Year: 1975
  • Views: 259
Sign up for read

Қадимги Греция тарихи қадимги Шарқ мамлакатлари тарихи билан бир вақтда ва у билан ўзаро алоқадор ҳолда ривожланди. Сўнгги юз йил мобайнида ўтказилган археологик қазувларэрамиздан бурунги III минг йилликдаёқ Болқон ярим оролининг: жанубида ва унинг яқин теварак-атрофидаги оролларда ибтидоий-жамоа муносабатлари бузила борганлигини кўрсатди. Айрим жойларда дастлабки-синфий жамият ўчоқлари вужудга келиб, ривожлана бошлаган. Синфларнинг тузилиш процесслари Крит, Лемнос оролларида бошқа территориядан илгарироқ юз берган, қитъада эса бу процесслар бирмунча кейинроқ содир бўлган. Бу процееслар қ,абилаларнинг бир жойдан иккинчи жойгакўчишлари ва ўзаро урушлар билан бирга борганки, буҳақда кейинроқ юзага келган қадимги грек афсоналарида хотиралар сақланиб қолгай.