ТАРИХ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Author:
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Namangan
- Year: 2008
- Views: 219
Тарих ўқитиш методикасинининг предмети, мақсад ва вазифалар
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисидаги Қонун», «Кадрлар
тайёрлаш Миллий дастури» га биноан тарих фанини ўқитишда ўтказилаётган
ислохатлар. Умумий ўрта таълим, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлар
учун яратилган Давлат Таълим стандарти, дастурлар, дарсликлар ва ўқув
қўлланмалар.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги даврида ва унгача умум ўрта
таълим, Ўрта Махсус таълим тизимида тарих фанининг мазмун ва моҳияти.
Тарих ўқитиш методикасининг предмети ва унинг вазифалари. Тарих
ўқитиш жараёнининг таркибий қисмлари ва улар ўртасидаги алоқалар.
Тарих ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги.
Талаба билимига қўйиладиган талаблар: Тарих ўқитиш методикаси
фанини ўрганиш натижасида талаба қуйидаги билимларга эга бўлиши керак;
Тарих ўқитиш методикасининг тузилиши ва вазифасини билиши;
Ўқитишнинг турли усул ва воситаларини ўзлаштириш; дарс жараёнини
ташкил қилиш маҳоратини ўзлаштириш; Тарих ўқитиш методикаси фанини
бўлажак мутахассислар учун илмий ва амалий аҳамияти; Қуйидаги малака
ва кўникмага эга бўлиши керак: