ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА ДАВЛАТЧИЛИКНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ (БАҚТРИЯ МИСОЛИДА)
- Author: ШАЙДУЛЛАЕВ ШАПУЛАТ
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Самарканд
- Year: 2009
- Views: 309
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов ўзбек давлатчилиги тарихини ўрганишни энг долзарб масала сифатида эътироф этиб, бу масалани давлат сиѐсати даражасига кўтарди: «Ўзбек давлатчилиги қайси асрда пайдо бўлди? Қандай тарихий босқичларни босиб ўтди? Мутахассислар, балки, тушунтириб берарлар, балки аниқ жавоблари бордир? Тарғибот, ташвиқот ишларини олиб бораѐтган олимлар, балки, аллақачон бир фикрга келишгандир? Лекин ҳозирча на матбуотдан, на дарсликлардан мен мана шу саволларга жавоб тополмадим»1. Президентимиз томонидан қўйилаѐтган бу масала биз тарихчилар олдига катта вазифа ва масъулият юклайди. Дарҳақиқат, мустақиллигимизгача тарихчилар ўзбек давлатчилиги тарихини, айниқса унинг пайдо бўлиш ва шаклланиш даврларини ўрганишга етарлича эътибор беришмаган.