ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ ТАРИХИ
- Author: НЕЪМАТ УБАЙДУЛЛАЕВИЧ АБДУЛЛАЕВ
- Language: O'zbek tilida
- Writing: Кирилл ёзувида
- Publisher: Тошкент
- Year: 2007
- Views: 220
Марказий Осиѐ минтақасидаги табиий шароитнинг қулайлиги,
экологик муҳит бу ерларда инсониятнинг илк манзилларининг пайдо бўлиши
ва ибтидоий жамоа тузумининг шакилланишига имкон берди. Шу заминнинг
ажралмас қисми бўлган Ўзбекистон ҳудудида жуда қадим замонларданоқ
одамзод истиқомат қилиб келган. Қадимшунослар фикрига кўра бу заминда
миллион йилдан бери одам яшаб келмоқда. Турон заминининг Жайҳун ва
Сайҳун дарѐлари оралиғидаги ҳавзада кишилик жамиятининг илк
шаклланиши, унинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ривожи ўзига хос
эволюцион тараққиѐтда бўлиб шу ерда ибтидоий тўда, қадимий тош
асрининг ибтидоий жамоа хўжалиги ва ниҳоят ибтидоий санъат ривожи
мавжуд бўлди.