166 Spitamen shah street, Samarkand city

(66) 222-37-54

Қўқон хонлиги тарихи

Қўқон хонлиги тарихи

  • Author: Воҳидов Ш.
  • Language: O'zbek tilida
  • Writing: Кирилл ёзувида
  • Publisher: Янги аср авлоди
  • Year: 2010
  • Views: 463
Sign up for read

1986 йилнинг сентябрь ойи. Тошкент шаҳрида таржимон-офицер сифатидаги ҳарбий 
хизматимни тугатиб, уйга, аниқроғи туғилиб-ўсган юртим Панжакентга қайтиш арафасида турган 
кезларим. Ўша пайтларда «Пахтакор» метроси бекатига кўпинча Алишер Навоий номидаги адабиѐт 
музейи ва Ёш тамошабинлар театри олдидан ўтиб бориларди. Бир куни ўша йўл орқали ўтаѐтиб, 
кўзим мазкур туташ биноларнинг муюлиш қисми деворида осиғлиқ шиша тахтачага тушди. Ундага 
ѐзувда «Ўзбекистон ФА Ҳамид Сулаймонов номидаги Қўлѐзмалар институти» деган сўзлар 
битилганди. «Қўлѐзмалар» сўзи мени ўзига қаттиқ қизиқтириб, бу институтнинг қандай муассаса 
эканини аниқроқ билиш мақсадида беихтиѐр бино ичкариси томон қадам ташладим ва одоб-икром 
билан қаршилаган қаровуллардан рухсат олиб, тўғри институт директори хонаси сари йўналдим. 
Бахтимга қабулхонада навбат кутиб ўтирган бирор киши бўлмай, директор хонасининг зил-замбил 
ѐғоч эшигини очдим. Ҳарбийлар либосида эканимдан сал ийманиб кирарканман, хона тўрида ўтирган 
директор ўрнидан эпчиллик билан туриб, менга пешвоз чиқди ва хижолатдан чиқариб, эски танишлар 
каби ҳол-аҳвол сўраша кетди.